Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Олам

image

Исроил давлатида Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларини кўриш ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмаслик тавсия этилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.

“Ҳозирги пайтда мамлакатнинг шимолий ҳудудларида мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб ўзингизнинг шахсий хавфсизлик чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия этамиз”, дейилади элчихона хабарида. 

Шунингдек, дипломатик миссия Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боришни, Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонга ўрнатишни тавсия қилган.

“Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрманг. Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг!!! 
Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари: 03-672-2466; 03-672-2371; 03-758-5075; 03-758-5076
Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54 485 1397”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўртасидаги зиддиятнинг янги босқичи Ливанда 17 ва 18 сентябрь кунлари бир қатор алоқа қурилмалари портлашидан сўнг бошланди. Ливан ҳаракати портлашларни уюштирганликда Исроилни айблади, унинг расмийлари воқеа ҳақида тўғридан тўғри изоҳ бермади, бироқ шимолий йўналишда ҳарбий амалиётлар фаоллашганини эълон қилди.

Шундан сўнг Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жанубидаги чегара ҳудудларига катта зарбалар беришни бошлади ва бу зарбалар ҳали ҳам тўхтамади. Минглаб тинч аҳоли Исроил ҳужумидан қочиш учун ўз уйини ташлаб Сурия томон йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ироқ ҳукумати ливанликлар учун бепул виза жорий қилганди. Сурияда эса Ливандан борганларга кўмаклашиш учун шифохоналар 24 соатлик режимга ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Исроил Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made