Исроилда Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишлар бўлиб ўтди

Олам

image

Кеча, 29 апрель куни кечқурун Исроилда суд ислоҳоти ва Нетаньяху ҳукуматига қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Шу масала борасида аҳоли норозилигини билдираётган 17-ҳафта эди. Бу ҳақда маҳаллий “13-канал” хабар берди.  

Айтилишича, мамлакатнинг 150 га яқин аҳоли пунктларида намойиш уюштирилган. Ўн минглаб одамларни бирлаштирган акциялар Ҳайфа, Кфар Сава ва Нетаньяда бўлиб ўтган. Исроилнинг бошқа ўнлаб шаҳарларида ҳам кичикроқ намойишлар ўтказилган.

Расмий маълумотларга кўра, Тел-Авивда намойишга 100 мингга яқин одам тўпланган. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари эса пойтахтдаги митингда 209 мингга яқин одам қатнашганини хабар қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳам Исроилда суд ислоҳотига қарши бир неча бор намойишлар бўлиб ўтган, Пентагон раҳбарининг мамлакатга ташрифи ҳам митинглар билан бошланганди. Норозилик акциялари мамлакат ташқарисида ҳам кузатилган, хусусан, Бош вазир Нетаньяхунинг Лондонга сафари давомиди бир гуруҳ намойишчилар расмий тадбирлар бўладиган манзиллар атрофида пайдо бўлиб, Нетаньяхуни ҳақорат қилди. Норозиликнинг ошиши ортидан Исроил Президенти Ицхак Герцог ҳукуматни суд тизимини ислоҳ қилишни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Шундан сўнг, Биньямин Нетаньяху суд-ҳуқуқ ислоҳотлари тўхтатилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг