Нетаньяху Исроилда суд-ҳуқуқ ислоҳоти тўхтатилишини маълум қилди

Олам

image

Аввалроқ, Исроил Президенти Ицхак Герцог ҳукуматни суд тизимини ислоҳ қилишни зудлик билан тўхтатишга чақиргани ҳақида хабар берган эдик. Президент ортидан Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху суд-ҳуқуқ ислоҳотлари тўхтатилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Haaretz” хабар берди

Қайд этилишича, Нетаньяху ҳукумати илгари сураётган ислоҳотлар Олий суд ваколатларини сезиларли даражада чеклаш ва ҳукуматга судьяларни тайинлаш устидан назорат ўрнатиш имкониятини беради.

Исроилда ислоҳотга қарши норозилик намойишлари кетма-кет ўн иккинчи ҳафтадан бери тинмаяпти. Мухолифат мазкур ислоҳот Исроил давлатчилигининг демократик асосларини бузади, деб ҳисоблаб, норозилик билдираётган эди. Бироқ бугунгача Бош вазир Нетаньяху ислоҳотларни тўхтатишдан бош тортиб келди. Маҳаллий матбуот статистикасига кўра, кеча, 26 март куни 600 мингдан ортиқ одам намойишларга чиққан.

Бундан ташқари, Исроил аэропорти ишчилари касаба уюшмаси ҳам ҳукумат суд-ҳуқуқ ислоҳотини тўхтатмаганидан кейин иш ташлашга чиқди. Оқибатда Бен Гурион аэропортидаги барча рейслар тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош вазир Биньямин Нетаньяху томонидан суд тизими ислоҳотига қарши бўлган Мудофаа вазири Йоав Галантнинг ишдан бўшатилиши ортидан тартибсизликлар авж олган, намойишчилар Нетаньяҳунинг қароргоҳигача кириб борган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Нетаньяху суд-ҳуқуқ ислоҳоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made