Нетаньяхунинг Лондонга ташрифи шармандали тарзда бошланди
Олам
−
24 Март 2023
19230Бугун, 24 март куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Лондонга борди. У Британия Бош вазири офиси олдида юзлаб намойишчиларнинг қичқириқлари ва ҳуштаклари билан кутиб олинди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, Нетаньяху Британия Бош вазири офиси зинапоясида Бош вазир Риши Сунак билан қўл бериб кўришган. Шу пайтда яқин атрофдаги намойишчилар Исроил байроқларини кўтариб, Натаньяхуни ҳақорат қилган.
“Нетаньяху, қамоққа туш, Исроил номидан гапира олмайсан. Демократияни йиқитиб, дам олиш кунлари Лондонда завқлана олмайсан!” деб ҳайқирган намойишчилар.
Таъкидлаш жоизки, британиялик яҳудийлар ва исроилликлар сўнгги ҳафталарда Лондондаги бир нечта йирик намойишларда иштирок этиб, Вестминстерда “Исроил демократиясини ҳимоя қилиш” тадбирлари учун йиғилган.
Маълумот учун, Нетаньяху мамлакатдаги суд тизимига ўзгартиришлар киритиб, ҳукуматга судьяларни танлашда устунлик берадиган ва Олий суднинг қонунларни бекор қилиш ваколатини чеклайдиган ислоҳот ўтказди. Бу эса бир неча ҳафталик оммавий норозиликларга сабаб бўлган. Мазкур ҳаракат Исроилдаги демократик назорат ва мувозанатлар ҳақида хорижда ҳам хавотир уйғотган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мазкур ислоҳот ортидан Исроил тарихидаги энг йирик намойишлар бўлиб ўтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь