Исроил томонидан ўлдирилган фаластинликлар сони рекорд даражага етди
World
−
10 March 2024 13028 1 minute
Исроилнинг Ғазо секторида ҳарбий амалиёт бошланганидан бери ҳалок бўлган фаластинликлар сони 31 мингдан ошди, 72,6 мингдан ортиқ киши жароҳат олган. Бу маълумотлар бугун, 10 март куни Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган.
“Ўтган йилнинг октябрь ойидан ҳозиргача Исроилнинг Ғазодаги геноциди қурбонлари сони 31 045 кишини ташкил этди, яна 72 654 киши жароҳат олди”, дейилади вазирлик баёнотида.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча қилишича, “биргина сўнгги 24 соат ичида бомбардимонлар оқибатида 85 киши ҳалок бўлган, яна 130 киши яраланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазода 23 киши очлик ва ташналикдан ҳалок бўлгани, шунингдек, самолётдан ёрдам тушиши оқибатида яна беш киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August