Ғазода 23 киши очлик ва ташналикдан ҳалок бўлди
Олам
−
09 Март
4255Гуманитар инқироз кун сайин чуқурлашиб бораётган блокададаги Ғазо секторида тўйиб овқатланмаслик ва ташналикдан ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди. Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Ашраф ал-Қудра маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, “Аш-Шифа” шифохонасида яна уч бола тўйиб овқатланмаслик ва ташналикдан вафот этган.
6 март куни вазирликнинг хабар беришича, анклавда 20 киши очлик қурбони бўлган.
Аввалроқ, БМТ Ғазо секторида 2,2 миллион киши очарчилик хавфи остида экани ҳақида огоҳлантирган эди.
Ташкилот маълумотларига кўра, эксклавдаги 378 минг киши 5-даражали очликка дуч келмоқда, бу озиқ-овқат хавфсизлигининг Интеграциялашган фаза таснифи (IPC) шкаласи бўйича “ҳалокатли” ҳисобланади.
Яна 939 минг киши 4-даражали очликдан азият чекмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторида парашютлари очилмаган самолётлардан инсонпарварлик ёрдами тушиши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлиб, ўн киши жароҳатланганди.
LiveБарчаси