Исроил Хон Юнусга қарши қуруқликдан ҳужумни қайта бошлади
Олам
−
09 Август
2869Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳрида янги қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда “Анадолу” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Исроил аскарлари минтақадаги 30 та нишонга ҳам ҳаво ҳужуми уюштирган. Қуруқликдан ҳужум қилиш ҳақидаги қарор АҚШ, Миср ва Қатарнинг 15 август куни Қоҳира ёки Доҳада Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича музокараларни қайта бошлаш чақириғидан кейин қабул қилинган.
Исроил ҳарбийлари минглаб мажбуран кўчирилган фаластинликлар бошпана топган Хон Юнус шарқидаги ҳудудлар аҳолисини эвакуация қилишни буюрди.
“Минглаб кўчирилган аёллар, болалар ва қариялар вайрон бўлган бинолар харобалари орасидан кўчиб ўтишга мажбур бўлди ва улар билан фақат энг зарур нарсаларни олиб кетишди. Ижтимоий тармоқларда ҳалокатли гуманитар вазият акс этган кадрлар кенг тарқалди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армиясининг Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳри учун жанглари бир неча ой давом этиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинганди. Жорий йилнинг 30 июль куни Исроил қўшинлари бир ҳафта давом этган босқинни тугатгандан сўнг Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳри вайроналаридаги уйларига қайтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь