Ғазода Хон Юнус учун кураш бир неча ой давом этиши мумкин – WSJ
Олам
−
25 Декабрь 2023
3915Исроил армиясининг Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳри учун жанглари бир неча ой давом этиши мумкин. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “The Wall Street Journal” хабар берди.
Исроил армиясининг юқори мартабали вакили, Хон Юнусдаги қўшинлар қўмондони яҳудий давлати шаҳар устидан назоратни қўлга киритиши учун бир неча ой ўтиши мумкинлигини айтган. Бу анклав жанубида ҲАМАСнинг мавжудлиги кўлами Исроил томони кутганидан каттароқ бўлгани билан боғлиқ.
"Энди улар шундай йўл тутишмоқда: улар бизнинг аскарларимизни таъқиб қилмоқдалар ва кейин туннелларга қайтишмоқда", дейди исроиллик қўмондон.
Ҳарбий офицернинг қўшимча қилишича, Исроил армияси ўз қўшинларига зарар етказмаслик учун Ғазо жанубида ҳаво ҳужумларини камроқ қўллайди. Шу билан бирга, яҳудий давлати ҳарбий хизматчилари кўпинча разведка маълумотларини йиғиш учун бино ичига биринчи бўлиб кириб боради ва шундан кейингина унга зарба беради. Бироқ ҳарбий ҳамжамиятнинг айрим вакиллари ҳаво ҳужумларидан чекланган даражада фойдаланиш Исроил ҳарбийлари орасида қурбонлар сонини кўпайтиради, деб ҳисоблайди.
Газетанинг таъкидлашича, Исроил кучлари чизиқнинг жанубий қисмида, анклав шимолида бўлгани каби, барча аҳоли пунктларидаги одамларни зудлик билан эвакуация қилмайди, балки фақат ҳужум қилиш режалаштирилган ҳудудларга яқин жойлашган тинч аҳолини кўчиради.
Шу билан бирга, сектор Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ашраф ал-Кедранинг таъкидлашича, Хон Юнусдаги вазият бутун сектордаги вазиятдан фарқ қилмайди. Унинг сўзларига кўра, ўлганларнинг 70 фоизи аёллар ва болалардир.
“Агар [Исроил] армияси ҳалок бўлганлар жангарилар эканини айтса, ҳеч бўлмаганда битта исмни айтиб қўйсин”, дейди у.
"The Wall Street Journal" газетасининг қайд этишича, Исроил тез орада Ғазодаги операциянинг учинчи босқичига ўтишни режалаштирмоқда. Газета иқтибос келтирган таҳлилчиларга кўра, ҳозирги босқичда яҳудий давлати ўз қўшинларининг катта қисмини Ғазо билан чегарага қайта жойлаштириш ва ҲАМАСнинг ҳудуддан ҳужумларини тўхтатишга ҳаракат қилиш ниятида. Исроил Миллий Хавфсизлик Кенгашининг собиқ раҳбари Гиора Эйланднинг сўзларига кўра, Ғазо устидан назоратни сақлаб қолган ҳолда камроқ шиддатли жанговар ҳаракатларга ўтиш доирасида Исроил анклав ичида чегара бўйлаб ўтадиган кенглиги ярим милядан сал кўпроқ (тахминан 800 м) буфер зонасини яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15