ҲАМАС Муҳаммад Дейфнинг ўлимини тасдиқлади

Олам

image

ҲАМАС раҳбарияти ҳаракатнинг ҳарбий қаноти “Изз ад-Дин аль-Қассам” бригадаси етакчиси Муҳаммад Дейфнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

ҲАМАС, шунингдек, Дейфнинг ўринбосари Марван Исонинг ўлимини тан олди. Ўтган йилнинг август ойи бошида Исроил Дейф ўлдирилганини эълон қилганди. Исроил расмийларига кўра, ҳарбий қанот етакчиси 2024 йилнинг ёзида Ғазо секторидаги Хон Юнус ҳудудига Исроил Мудофаа вазирлиги аскарларининг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.

Ўтган йилнинг ноябрида Гаагадаги Халқаро жиноят суди ҲАМАС етакчиси Муҳаммад Диаб Иброҳим аль-Масрийни (ҳақиқий исми Муҳаммад Дейф) ҳаракатнинг Исроилга ҳужуми чоғида ҳарбий жиноятларда айблаб, ҳибсга олишга ордер берган эди. Гаага шундан сўнг Дейфнинг ўлими ҳақида маълумот йиғаётганини маълум қилди.

Шу билан бирга, Халқаро жиноят суди Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятларда айблаб, ҳибсга олишга ордер берди.

Исроил 2023 йилнинг октябрь ойида мамлакатга ҳужум уюштирганлик, шунингдек, 1996 йилги автобус портлашларини режалаштириш ва бошқариш учун Дейфни масъул деб билади. Шунингдек, 1990 йиллар ўрталарида исроиллик уч аскарнинг қўлга олиниши ва ўлдирилишида ҳам унинг иштирок этгани тахмин қилинади.

Муҳаммад Дейф сўнгги бир неча йил давомида Исроил армиясининг асосий нишонларидан бири бўлиб келган. Исроил Мудофаа вазирлиги уни йўқ қилиш учун кўп уринди. Фаластинликлар Дейфни “тўққиз кишининг ҳаётига зомин бўлган жангчи” деб атаган, чунки у камида етти марта суиқасддан омон қолган.

1987 йилда ҲАМАС ташкил этилганида Дейф биринчилардан бўлиб унинг сафига қўшилган эди. 1989 йилда у Исроил ҳукумати томонидан ҳибсга олинган ва бир йилдан кўпроқ вақтни панжара ортида ўтказган. 2000 йилда Исроил расмийлари уни қўлга олиб, яна қамоққа ташлашга муваффақ бўлди, аммо Дейф “Иккинчи Интифада” деб аталадиган пайтда (2000 йил 28 сентябрь – 2005 йил 8 февраль) Исроил қамоқхонасидан қочишга муваффақ бўлди.

Дейф ҲАМАСнинг қуроли, ҳаракат аскарлари Исроил ҳудудига яширинча кириб, назорат-ўтказиш пунктларини айланиб ўтиш учун фойдаланган Ғазо остидаги туннелларни яратган. Тахминларга кўра, айнан шу туннелларда Дейф кўп вақтини исроиллик ҳарбийлардан яшириниб, ҲАМАС амалиётларини бошқариш билан ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 1 август куни Исроил армияси ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти раҳбари Муҳаммад Дейф ўлдирилганини маълум қилганди. Дейфнинг ўлими Эрон пойтахти Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония ўлдирилганидан бир кун ўтиб рўй берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС Биньямин Нетаньяху Йоав Галант Хон Юнус Муҳаммад Дейф Марван Исо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг