Ислом Оливейрага қарши доминантлик қилади – Мендес
Спорт
−
11 Январь 2022
4322UFC енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг мураббийи Хавьер Мендеснинг фикрича, Ҳабиб ҳам, Ислом Махачев ҳам лиганинг енгил вазн тоифаси амалдаги чемпиони Чарльз Оливейра билан жангда устунлик қилиши мумкин.
“Менимча, иккаласи ҳам Оливейрани мағлуб этиши мумкин эди. Услуб нуқтаи назаридан Ислом яхши оёқ зарбасига эга. Ҳабиб бу борада ҳеч қачон яхши бўлмаган. Лекин Ҳабибнинг устунлиги мутлақо бошқа. Менинг шахсий фикрим шуки, Чарльз қанчалик буюк бўлмасин, Ислом у билан жангда доминантлик қилади”, дейди Хавьер Мендес.
Маълумот учун, “Бургут” фаолиятидаги сўнгги жангини 2020 йил октябрь ойида ўтказган. Ўшанда у UFC 254 турнирида Жастин Гетжини иккинчи раундда учбурчак бўғиш усули билан мағлуб этганди. Жангдан сўнг, Ҳабиб ММА’даги фаолиятини якунлашини эълон қилди. Гетжи билан бўлган жанг Хабиб учун отаси Абдулманап вафот этганидан кейин биринчи бўлди.
Чарльз сўнгги жангини 2021 йилнинг 11 декабрь куни UFC 269 турнири доирасида АҚШ вакили Дастин Порьега қарши ўтказиб, бўғиш услуби орқали ғалаба қозонган.
Ислом Махачев (21-1) охирги марта БАА пойтахти Абу-Дабидаги “Жанглар ороли”да бўлиб ўтган UFC 267 турнирида Дэн Хукерни (21-11) мағлуб “кимура” (қўлни қайириш) услуби орқали мағлуб этган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь