Ислом Каримов ҳақида янги китоб тақдимоти ўтказилмоқда

Жамият 4390
image

Айни вақтда пойтахт Тошкентдаги Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуасида ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг “Олов тутган одам” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова иштирок этиб, нутқ сўзлади. Бу ҳақда тақдимотда иштирок этиб турган QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова хабар бермоқда. 

Мазкур асар Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида чоп этилган бўлиб, унда Ислом Каримов Қашқадарё вилоят компартияси биринчи котиби вазифасида ишлаган кезлардан бошлаб ЎзССР компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби лавозимига тайинлангунга қадар бўлган давр қаламга олинган. Романда ўша мураккаб йилларда Қашқадарёда кечган – ҳам Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти учун, ҳам бутун мамлакат учун ҳал қилувчи аҳамият касб этган воқеалар бадиий талқин этилган.

“Олов тутган одам” романида ўша даврдаги воқеалар батафсил тасвирланган. Муаллиф Луқмон Бўрихон асар устида ишлаш жараёнида турли ҳужжатларни, тарихий манбаларни ўрганган, шунингдек, қаламга олинган ҳодисаларнинг шоҳиди бўлган қашқадарёликлар билан кўп бора учрашиб суҳбатлашган. 

Тақдимотда маданият ва санъат, адабиёт соҳасининг кўплаб таниқли вакиллари иштирок этмоқда. 

Маълумот ўрнида, асар Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди бошчилигида нашр этилган

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3
t
×
×