ИШИД Афғонистондаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 11 январь куни Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида теракт юз берганди. ИШИД ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Sputnik Afganistan” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, худкуш-террорчининг исми Хайбар Қандагари бўлиб, у Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари ва қўриқчилари орасида ўзини портлатган. Ҳужум оқибатида 21 киши ҳалок бўлган ва 40 киши жароҳатланган. “Толибон” вакилининг айтишича, худкуш террорчи вазирлик биносига киришга уринган. Бироқ у хавфсизлик ходимлари томонидан тўхтатиб қолинганидан сўнг портлаш содир этган.

Шунингдек, воқеа юз берган кун Хитой дипломатлари делегацияси ТИВ биносига келиши керак бўлган. Аммо портлаш вақтида делегация вакиллари у ерда бўлган ёки бўлмагани аниқ эмас. Шунингдек, ҳужумдан мақсад ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Муҳаммад Аббос Станизкайни йўқ қилиш бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Расмий Тошкент Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралагани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон ИШИД теракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг