Исёнчилар айрим давлатлар Нигерга ҳужум қилиш учун тайёрланаётганини маълум қилди
Олам
−
07 Август 2023
4031Нигер исёнчиларининг ҳукмрон органи – “Ватанни қутқариш миллий кенгаши” хорижий давлатларнинг мамлакатга қарши тажовузи эҳтимолини билдирди. Бу ҳақда “Al Arabiya” телеканали хабар берди.
“Хорижий давлатлар бизнинг ерларимизга ҳужум қилишга тайёрланмоқда”, деган Нигердаги исёнчилар.
“Ватанни қутқариш миллий кенгаши” айнан қайси давлатлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган. Қўзғолончилар эҳтимолий хорижий ҳарбий операцияга тайёргарлик кўраётганини билдирган.
Шунингдек, кенгаш Ғарбий Африка Иқтисодий Ҳамжамиятининг (ECOWAS) ультиматумининг муддати тугашига қарамай, ўз қадамларидан қайтмаслигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, исёнчилар қўшни давлатлар томонидан ишора қилинган аралашиш таҳдиди олдидан Нигер ҳаво ҳудуди ёпилганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июль куни ECOWAS аъзолари Абужадаги саммитда Нигердаги давлат тўнтаришини қоралаган ва исёнчиларга конституциявий бошқарувни тиклаш учун бир ҳафта муҳлат берганди. Агар талаб бажарилмаса, куч ишлатиш даражасида чоралар кўриш билан таҳдид қилинганди. Кейинчалик Нигернинг Париждаги элчиси ECOWAS’га аъзо давлатлар Нигерда ҳарбий операцияга тайёргарликни давом эттираётганини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь