ECOWAS Нигерга қўшин киритишга тайёрланяпти
Олам
−
05 Август 2023
7434Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамиятига (ECOWAS) аъзо давлатлар Нигерда ҳарбий операцияга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Нигернинг Париждаги элчиси Айшату Булама Кане маълум қилди.
“Мен ҳозир тайёргарлик кўрилаётганини биламан. Бу амалиётда Бенин, Кот-д'Ивуар ва Сенегал Нигер билан бирга бўлади”, деган элчи.
Шу билан бирга, Булама Кане Нигердаги вазиятни ҳал қилиш учун тинчлик музокаралари имкониятлари ҳали тугамаганини қайд этган.
“Менимча, ECOWAS делегациясининг муваффақиятсизлиги ҳақида гапиришга эрта, чунки ҳали ҳам алоқа ўрнатиш мумкин. Бу делегация Нигерда ҳокимиятдан фойдаланадиган одамларни ўз ичига олади ва инқирозни ҳал қилиш учун махфий музокаралар ўтказиш учун ҳали ҳам имкониятлар мавжуд “, дейди дипломатик миссия раҳбари.
Маълумот учун, 30 июль куни бўлиб ўтган фавқулодда саммитда ECOWAS етакчилари исёнчилардан Президент Базумни зудлик билан озод қилиш ва лавозимига қайтариш ҳамда мамлакатда конституциявий тартибини тиклашни талаб қилган. ECOWAS давлатлари Нигер ҳарбийларига ушбу талабларини бажариш учун бир ҳафта вақт берган. ECOWAS исёнчиларга қарши Нигерда конституциявий тузумни тиклаш учун барча зарур чораларни кўриш билан таҳдид қилди ва куч қўллашни истисно қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Нигериянинг собиқ президенти генерал Абдусалами Абубакар бошчилигидаги ECOWAS воситачилари делегацияси Нигерга исёнчилар раҳбарияти билан учрашиш ва жамоа етакчиларининг талабларини тақдим этиш учун борган, бироқ Нигернинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Муҳаммад Базум билан ҳам, исёнчилар етакчиси генерал Абдураҳмон Чиани билан учрашмасдан мамлакатни тарк этганди.
LiveБарчаси