Ироқ Бош вазири Россияга борди

Олам

image

Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал-Суданий ташриф билан Россия пойтахтига етиб боди. Бош вазирнинг самолёти “Внуково-2" аэропортига қўнди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Россия томонидан Ироқ Бош вазирини Россия Президентининг Яқин Шарқ ва Африка бўйича махсус вакили, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов ва Россиянинг Ироқдаги элчиси Элбрус Кутрашев кутиб олган.

Бугун, 10 октябрь куни Кремлда Россия Президенти Владимир Путин ва Ироқ Бош вазири ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Москвада Фаластин Президенти Маҳмуд Аббоснинг ташрифига тайёргарлик кўрилаётгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Ироқ Муҳаммад ал-Суданий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг