Фаластин Президенти Москвага келяпти

Олам

image

Москва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббоснинг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдул Ҳофиз Нофал маълум қилди.

"Биз Москва билан доимий алоқадамиз. Ҳозир Президент Аббоснинг Москвага ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда", деган дипломат.

Элчининг қўшимча қилишича, ҳозирги босқичда Москвада Фаластин-Исроил келишуви бўйича музокаралар ўтказиш имконияти йўқ. Бир неча йил аввал Президент Владимир Путин Аббос ва Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху ўртасида музокараларни Россия пойтахтида ўтказишни таклиф қилган ва Фаластин томони бунга дарҳол рози бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Исроил ва Фаластин ўртасида янги қуролли низо чиқди. Маҳмуд Аббос ушбу воқеага ўз муносабатини билдирар экан “Фаластин халқи ўзини терроризм ва ишғолчи кучлардан ҳимоя қилиши керак"лигини билдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Фаластин Маҳмуд Аббос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made