ҲАМАСнинг Исроилга зарбаси халқаро майдонда қандай акс-садо берди?
Олам
−
07 Октябрь 2023
22597Бугун, 7 октябрь куни ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. Маълумотларга кўра, биринчи босқичда Исроил позицияларига 5000 та ракета ва миномёт ўқлари билан зарба берилган. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлаганини маълум қилди.
Яқин Шарқда бошланган ушбу можарога халқаро миқёсда муносабатлар бўлмоқда.
Франция Президенти Эммануэль Макрон, Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ва Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Ғазо секторидан уюштирилган ҳужумларни қоралаб, Исроилнинг ўзини ҳимоя қилишга ҳуқуқи борлигини маълум қилди.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Исроилдаги можаро томонларини вазминлик кўрсатишга ва минтақадаги кескинликни камайтиришга чақирди.
“Исроилда содир бўлаётган воқеаларни ҳисобга олиб, биз барча томонларни босиқликка ва кескинликнинг кучайишига олиб келадиган ҳаракатлардан қочишга чақирамиз”, деган Эрдўған.
Генерал Раҳим Сафавий фаластинликларни қўллаб-қувватлашини билдирган.
"Эрон олий раҳбарининг маслаҳатчиси, генерал Раҳим Сафавий “Биз Фаластин ва Қуддус озод қилинмагунча фаластинликларни қўллаб-қувватлаймиз”, дея баёнот берган.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги эса Исроилга қарши давом этаётган террор ҳужумларини кескин қоралашини маълум қилган. Жумладан, Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам "Исроил шубҳасиз ҳимояланиш ҳуқуқига эга"лигини таъкидлади.
"Кимки террордан фойдаланса, у тинчликка қарши жиноят қилибди", деган у.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин ва Исроил томонларини зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос "Фаластин халқи ўзини терроризм ва ишғолчи кучлардан ҳимоя қилиши керак"лигини билдирган.
LiveБарчаси