Ирландиялик футболчи қизлар Исроил мадҳияси янграётганда асосий трибунага орқа ўгирди

Спорт

image

Ирландия спорти ўз давлатининг Исроил сиёсати ва Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатига салбий муносабатини билдиришда давом этмоқда. Яна бир муҳим воқеа бир неча кун олдин Евро-2024 саралаш ўйини вақтида юз берди.

Тиранадаги футбол ўйинида Исроил мадҳияси янграётганда, Ирландиянинг 17 ёшгача бўлган аёллар футбол терма жамоаси ўйинчилари норозилик билдириб, асосий трибунага орқа қилиб, юзларини ўгириб олди. Бу ҳақда “Ynet” хабар берди.

Исроил футбол ассоциацияси UEFA ва FIFA ушбу воқеа юзасидан Ирландия терма жамоасига нисбатан интизомий чоралар кўришига умид қилмоқда.

Ирландия футбол ассоциацияси раиси Пол Кук Исроилга қарши ўйин ўтказилишига рухсат бергани учун Ирландия парламентидаги қонунчиларнинг танқидига учради. Бунга жавобан Кук Ғазо секторидаги вазиятга қарши бўлса ҳам, маҳаллий футбол бошқарув органи UEFA қоидаларига бўйсунишини айтди ва бу ташкилот Россия билан бўлгани каби Исроилни ҳам мусобақадан четламаганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Ригада “EuroBasket” саралаш баҳсида исроиллик рақиблари билан тўқнашган Ирландия аёллар терма жамоаси аъзолари Ғазодаги уруш туфайли рақиб билан қўл бериб кўришишдан бош тортган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ирландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг