Ирландия Бош вазири истеъфо берди 

Олам

image

Бугун, 20 март куни Ирландия Бош вазири Лео Эрик Варадкар ўз лавозими ва марказий консерватив "Фине Гэл" партияси раислигини тарк этди. У бу ҳақда RTE телеканали орқали мурожаатида маълум қилди. 

“2017 йилнинг июнь ойида партия етакчиси ва Бош вазир бўлганимда, раҳбарнинг фазилатларидан бири ҳокимиятни бошқа бировга топшириш зарур бўлган пайтда кетиш ва бунга ўзида жасорат топа олиш муҳимлигини билардим. Ўша вақт келди. Шунинг учун мен бугундан бошлаб "Фине Гэл" раҳбари сифатида истеъфога чиқаман”, деган у. 

Варадкарнинг қўшимча қилишича, партияга янги раҳбар келиши билан Бош вазир лавозимини ҳам расман тарк этади.

Бироқ у нега бундай қарорга келганини очиқламаган ва бу лавозимларга муносиб эмаслигини қайд этган.

 "Истеъфога чиқишим сабаблари ҳам шахсий, ҳам сиёсий сабабларга кўра. Пухта ўйлаб, ўзимни танқидий таҳлил қилганимдан сўнг, мен бу қарорга келдим. Ўйлайманки, янги Бош вазир бунга эришиш учун мендан кўра муносиброқ бўлади”, деган Варадкар.

Варадкарнинг айтишича, "Фине Гэл"нинг янги раҳбари 16 апрель куни бўлиб ўтадиган партия қурултойига қадар сайланиши режалаштирилган. Партия раҳбари депутатлар Пасха байрамидан қайтганидан кейин Ирландия Бош вазири этиб тасдиқланади.

Ирландиялик сиёсатшуносларнинг фикрича, бу қарор мутлақо кутилмаганда содир бўлди. Бош вазирнинг истеъфоси ҳақида маҳаллий ОАВга олдиндан ҳеч қандай маълумот сиздирилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эстония Адлия вазири Калле Лаанет коррупция можароси фонида истеъфога чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

истеъфо Ирландия Лео Эрик Варадкар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг