Ипподромда отларнинг ўлишига сабабчи бўлган шахслар жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
14 Февраль 2023
7296Аввалроқ “Тошкент отчопари” акциядорлик жамиятига тегишли отхонада 2 бош от очликдан ўлгани ҳақида хабар берилганди. Отларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган шахслар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Миллий гвардия маълум қилди.
Қайд этилишича, Чилонзор тумани ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва Миллий гвардия томонидан икки бош отнинг нобуд бўлиши ҳамда қолган отларнинг ҳолсизланишига сабаб бўлган ҳолат бўйича барча факт ва омиллар ҳисобга олиниб, текширув ўтказилди.
Якуний текширув натижаларига кўра, отларнинг ҳолсизланиши ва нобуд бўлишида айбдор бўлган шахслар – С.А. ва У.А.ларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси, 1-қисмида (“Ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш”) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик бўйича баённомалар расмийлаштирилди. Уларнинг ҳар бирига 900 минг сўмдан жарима солинди.
“Бундан ташқари, “Тошкент отчопари” раҳбариятини алмаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь