Тошкентдаги отхоналарнинг бирида 2 бош от очликдан нобуд бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент отчопари” акциядорлик жамиятига тегишли отхонада ҳайвонлар очликдан ўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси маълумот берди.

Маълум бўлишича, “Тошкент отчопари” АЖ отхонасининг воқеа содир бўлган учта бўлмаси фуқаро Қ.С.га ижарага берилган ва у бу ерда 14 бош от сақлаган. Отларга ёлланма ветеринария хизмати кўрсатилмаган. Етарли ва зарурий озуқа жамғарилмаган. 

Нотўғри озиқлантириш оқибатида 2 бош от нобуд бўлган, қолганлари ўта озғин ҳолатга келиб қолган.

Келтирилишича, ҳозирда “Тошкент отчопари” АЖда Ички ишлар вазирлигининг 60 бош, Миллий гвардиянинг 18 бош, фуқароларга тегишли 72 бош, жами 150 бош от сақланади. Мазкур отлар ветеринария хизмати томонидан куйдирги касаллигига қарши эмланган. 

“Бруцеллёз касаллигига қон намуналари олиниб, диагностик текшириш учун Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига топширилган ва диагностик текширувдан ўтказилган”, дейилади хабарда.

Текширувлар натижасида отларда юқумли ва хавфли касалликлар аниқланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг