Iphone 15 Prо Мах Apple тарихидаги энг қиммат смартфон бўлади

Технология

image

Яқин ойларда тақдим этилиши кутилаётган Iphone 15 Pro Max серияси Apple тақдим этган энг қиммат смартфон бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Tech Hindustan Times” нашри хабар берди.

Apple Iphone мухлислари учун навбатдаги моделни тақдим этиш устида иш олиб бормоқда. Компания сўнгги йилларда янги смартфонлари учун изчил нархларни сақлаб келаётган эди, аммо Iphone 15 Pro Max Apple тарихидаги энг қиммат Iphone бўлиши кутилмоқда. 

Айтилишича, каттароқ дисплей ва батарея ҳамда перископ линзаларнинг қўшилиши ушбу смартфоннинг қиммат нархини таъминлайди. Iphone 15 Pro Max 1099 АҚШ долларига баҳоланган Iphone 14 Pro Мах’дан камида 100 долларга қиммат бўлиши кутилмоқда. 

Янги серия ўзининг авлодларидан фарқли ўлароқ 4 та моделни ўз ичига олади: Iphone 15, Iphone 15 Plus, Iphone 15 Pro ва Iphone 15 Pro Мах.

Маълумотларга кўра, iPhone 15 сериясининг барча тўртта модели узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган Lightning порти ўрнини босувчи USB-C порти билан жиҳозланади. Бундан ташқари, iPhone 15 Pro ва Pro Max янги А17 Bionic чипи, перископ телефото камераси, янгиланиш тезлиги 120 Грц дисплей ва 48 мегапикселли камерага эга бўлади. 

Apple iPhone 15 сериясини ишлаб чиқариш август ойида бошланиши ва сентябрь ойида сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Apple имконияти чекланганлар учун янги дастур яратиш устида ишлаётганини эълон қилган.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Apple Iphone 15 Prо Мах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made