iPhone 14 да қандай муҳим ўзгариш бўлиши очиқланди

Технология 10150
image
-

iPhone 14 смартфонининг Pro версиясини ишлаб чиқаришда зангламайдиган пўлат ўрнига титан ишлатилади. Бу ҳақда JP Morgan Chase холдинг компанияси инвесторлари ҳисоботига асосланиб “ArsTechnica” маълум қилди.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу 2022 йилда чиқариладиган iPhone 14 дизайнидаги энг муҳим ўзгариш бўлади. iPhone 14 бошқа iPhone моделларидан хусусиятлари ва ишлаб чиқариш жараёнида титан ишлатилиши жиҳатидан фарқ қилади. 

Янги материал тирналишга, коррозияга, эгилишга нисбатан анча чидамли, шунингдек, пўлатга нисбатан енгилроқ. Шуни таъкидлаш керакки, гап смартфоннинг металл қирралари ҳақида кетмоқда. MagSafe симсиз қувватлагичнинг тўғри ишлашини таъминлаш учун унинг орқа қисми шишадан ясалади.

Маълумот ўрнида, Apple илгари титан материалини смартфонларда ишлатмаган ва ҳозирги iPhone 12 Prо моделлари зангламайдиган пўлатдан ясалган.

Бундан ташқари, JP Morgan Chase Appleнинг iPhone 14 мини ишлаб чиқармаслиги ҳақидаги яна бир сўнгги хабарни тасдиқлади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 315
Рейтинг: 3
t
×