iPhone 12 да яна бир муҳим камчилик аниқланди
Технология
−
03 Декабрь 2020
9458Apple'нинг баъзи янги смартфонлари уяли алоқа билан боғлиқ муаммолар келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда қурилма эгаларининг шикоятларига асосланиб хабар берилган.
Манбага кўра, муаммо iPhone 12 сериясидаги гаджетларда аниқланган. Баъзи ҳолларда қурилмаларда маълумотларни 4G ва 5G стандартлари орқали узатиш ўчириб қўйилгани айтилган. Бунда тармоқ тўсатдан йўқолган - бир неча дақиқа ёки соат давомида. Шундан сўнг, смартфон яна уяли алоқа операторлари минораларига муваффақиятли уланган.
Баъзи смартфон эгаларида эса суҳбат пайтида алоқа тўсатдан узилиб қолган. Фойдаланувчилар провайдерларга мурожаат қилганда, улар тармоқда муаммолар кузатилмаганини айтишган.
Reddit'даги тегишли постда муаллифлар қурилмани парвоз режимини ёқиб ўчиргандан сўнг, муаммо қисман ҳал қилинганини айтган. Баъзи ҳолларда эса смартфон эгалари ўзларининг тармоқ ва iPhone созламаларини тиклаши керак бўлган. Бунга изоҳ қолдирганлар эса бир мунча вақт ўтгач муаммо яна пайдо бўлмаслигига кафолат йўқлигини ёзишган.
Apple фойдаланувчиларнинг шикоятларига ҳали ҳам очиқ жавоб бермаган.
Таъкидланишича, камида 500 та iPhone 12 эгалари тармоқдаги муаммолардан шикоят қилган.
Маълумот учун, жорий йил 13 октябрь куни Apple компанияси янги iPhone 12 смартфонини намойиш қилди. iPhone 12 жамланмасига иккита янги iPhone 12 mini ва iPhone 12 Pro Max ҳам киритилган.
Аввалроқ, iPhone 12 линиясидаги iPhone 12 Pro смартфони батареясининг ишлаш муддати камлиги айтилганди.
LiveБарчаси