iPhone 12 нинг асосий камчилиги маълум қилинди

Технология

image
iPhone 12 линиясидаги iPhone 12 Pro смартфонининг камчилиги - батареясининг ишлаш муддати камлигида. Бу ҳақда "The Verge" нашрида маълум қилинган
 
iPhone 12 Pro батареясининг ишлаш муддати 4G ва 5G тармоқлари ўртасида жуда катта фарқ қилади. Бу ҳақда нашр Бош муҳаррири Нилай Пател таъкидлаган. 
 
Смартфоннинг батареяси муддатини синаб кўриш мақсадида журналист бешинчи авлоднинг барқарор тармоғи зонаси мавжуд бўлган Нью-Йоркка борган. Натижалар унинг ҳафсаласини пир қилган. Экран тахминан 2,5 соат ёниб тургандан сўнг, смартфонда 18 фоиз қувват қолган.
 
Пател 5G ва mmWave тармоқларидан фойдаланганда фарқ яна ҳам сезиларли бўлишини таъкидлаган. Чунки mmWave'да кўпроқ энергия сарфланади.
 
Юқоридаги муаммоларни Engadget муаллифлари ҳам тасдиқлаган. Улар смартфон батареясининг ишлаш муддати кўпроқ бўлишини хоҳловчиларга сериянинг ёш моделларини эмас, балки iPhone 12 Prо Мах'ни сотиб олишни маслаҳат беришган.
 
Шундай қилиб, Америка нашрлари муаллифлари батареясининг ишлаш муддати камлиги - янги смартфонларнинг асосий камчиликларидан бири эканлигини айтмоқда.
 
Шунингдек, "The Verge" Бош муҳаррири батареянинг ишлаш муддати билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиш учун Apple'га мурожаат қилган. Компания вакиллари аккумулятор батареяси тўлиқ бир кунга етишини айтган.
 
Журналистнинг хулосасига кўра 2019 йилда тақдим этилган iPhone 11 смартфонлари батареясининг ишлаш муддати ҳозирги флагманларга қараганда яхшироқ.
 
Маълумот учун, жорий йилнинг 13 октябрь куни Apple компанияси узоқ кутилган янги iPhone 12 смартфонини намойиш қилганди. 

Мақола муаллифи

Теглар

iPhone

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг