iPhone 14 қандай бўлиши тахмин қилинди

Технология 10117
image
-

Жорий йилнинг сентябрь ойида тақдим қилиниши кутилаётган Apple  компаниясининг iPhone 14 смартфонида бошқа iPhone моделларида бўлган каби дисплейдаги ҳошия бўлмайди. “Bloomberg” журналисти Марк Гурман шундай тахмин қилмоқда. 

Марк Гурманга кўра, iPhone 14 смартфонида олд камера тешик шаклида бўлиб, Face ID сенсорлари тўғридан-тўғри матрица остига жойлаштирилади.

Шунингдек, Apple'нинг AR кўз ойнаклари WWDC 2022 доирасида жорий йилнинг ёз ойларида чиқиши ҳам башорат қилинмоқда. 

Жорий йилда тақдим қилиниши кутилаётган бошқа янги маҳсулотлар қаторида журналист қуйидагиларни санаб ўтди:

•  қайта ишланган 8 ядроли тўққиз ва ўнта график ядроли M2 асосидаги (ҳозирги 7 ва 8 модификациясига эга MacBook Air) MacBook Air;

•  ҳозирда 5 000 долларга сотилаётган Pro Display XDR'дан икки баробар арзон монитор;

•  40 ядроли Apple Silicon процессори ва 128 ядроли график процессор билан янги Mac Pro;

•  каттароқ дисплейга эга янги Mac Pro;

•  янгиланган Mac mini;

•  5G қувватли янги iPhone SE;

•  симсиз зарядланадиган янги iPad Pro;

•  Apple Watch'нинг янада мустаҳкам версияси.

Таҳлилчи Мин-Чи Куо AirPods Pro'нинг келажакдаги янгиланиши ҳақида гапирган. Унга кўра, AirPods Pro lossless ALAC кодеки, шунингдек минигарнитураларни қидиришни соддалаштириш учун мўлжалланган корпусга ўрнатилган динамик билан таъминланади. Таҳлилчининг айтишича, аксессуар янги дизайнга эга бўлади ва жорий йилнинг тўртинчи чорагида сотувга чиқарилади.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 422
Рейтинг: 3
Теглар
t
×