Apple iPhone 13 ишлаб чиқаришни камайтирмоқчи
Технология
−
14 Октябрь 2021
11723Компьютер чиплари танқислиги сабаб Apple компанияси iPhone 13 ишлаб чиқаришни қисқартириши мумкин. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар бермоқда.
Apple компанияси жорий йилнинг охирги чорагида 90 миллион iPhone ишлаб чиқармоқчи эди. Бироқ, телефоннинг бутловчи қисмлари танқислиги сабаб компания режадагидан 10 миллионта камроқ смартфон ишлаб чиқариши мумкин.
Қайд этилишича, Apple iPhone 13 ишлаб чиқариш қисқариши мумкинлигини эълон қилгандан сўнг, компания акциялари нархи 1,2 фоизга пасайган.
Шунингдек, яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи Broadcom ва Texas Instruments акциялари ҳам 1 фоизга арзонлашди, чунки улар Apple'га етарли миқдордаги чипларни ўз вақтида етказиб бера олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, жори йилнинг 14 сентябрь куни Apple янги маҳсулотлари тақдимотини ўтказган. Унда iPhone 13 ва iPhone 13 Mini ҳамда iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max смартфонлари намойиш этилган.
LiveБарчаси