Бугун Apple тақдимот ўтказади. Унда iPhone 13 намойиш этиладими?

Технология

image

Бугун, 14 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да Apple янги маҳсулотлари тақдимотини ўтказади. Бу тақдимотда янги iPhone  ҳам тақдим этилиши кутилмоқда.  

Маълумотларга кўра, охирги тақдимотдаги каби бу сафар ҳам тўртта смартфон намойиш этилади — iPhone 13 ва iPhone 13 Mini ҳамда iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max.  

Уларнинг диагоналлари олдингилари билан бир хил бўлади: мос равишда 6,1 ва 5,4 дюйм, 6,1 ва 6,7 дюйм. Орқа томонда камера блоки кўпроқ жой эгаллаши кутилмоқда. 

Экранларнинг муҳим хусусиятга (кўриш частотаси 60 дан 120 Гц гача) эга бўлиши кутилмоқда. Бу шуни англатадики, тасвир секундига 120 марта ўзгаради ва силлиқроқ кўринади, бу айниқса ўйин ва видеода сезилади. 

iPhone 13 ва iPhone 13 Mini’да камера иккита, iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max’да учта бўлиши айтилмоқда. 

Бироқ, iPhone 13 қаторининг ҳар бир моделида айнан нима ўзгариши номаълум. Бунинг учун тақдимотни кутган афзал. 

Нархлар борасида эса аниқлик йўқ. Баъзи манбаларга кўра, улар ўтган йилги каби бўлади. 

Бугун, шунингдек Watch 7 соатларининг ҳам тақдимоти ўтказилади. Янги Apple соатлари ҳақидаги миш-мишлар iPhone’га қараганда анча кам. 

Энг қизиқ миш-мишлар уларда қондаги қанд миқдорини ўлчаш сенсори бўлишига бориб тақалади. Лекин, охирги пайтларда у барибир мавжуд бўлмайди деган гаплар тарқалган. Янги маҳсулотларнинг нархи ҳақида эса ҳеч нарса маълум эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

iPhone Apple

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг