“Интер” мухлислари “Сан-Сиро”ни бойкот қилди

Спорт

image

Италиянинг “Интер” жамоаси  мухлислар стадионга кириш чипталарининг нархи кескин кўтарилганидан норози. “Интер” жамоасининг асосий мухлислар гуруҳи “Curva Nord” “Сан-Сиро” стадионидаги уй ўйинларига бойкот эълон қилди. Бу ҳақда “Football Italia ” нашри хабар берди.

Баёнот “Торино” жамоаси билан А Серия очилиш ўйинидан аввал тарқатилди ва унда мухлислар тақиқлар, чекловлар ва суиистеъмолларга дуч келаётганини таъкидлади. Мухлисларнинг норозилигига бир неча сабаблар келтирилди: 

  • биринчидан, чипта ва абонемент нархларининг асоссиз оширилиши; 
  • иккинчидан, “қора рўйхат”га тушган кўплаб аъзоларнинг ҳеч қандай суд қарорисиз ёки жиноят қайдисиз абонементни янгилай олмаслиги; 
  • учинчидан, трибуна атрибутлари ва кореографияларга қўйилган қатъий чекловлар. 

“Curva Nord” гуруҳлари стадион ташқарисида қолишини маълум қилди ва стадион ичида қоладиган мухлисларни ҳам сокин ўтириб, шовқинсиз норозилик билдиришга чақирди. Бу қарор  “Сан-Сиро” стадионидаги атмосфера ва жамоанинг руҳиятига таъсир қилиши, шунингдек, клуб раҳбариятини мухлислар билан сиёсат ва тартибларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин. 

Маълумот учун, кеча, 25 август куни А Серия 1-тур учрашуви доирасида “Сан Сиро” стадионида “Интер” жамоаси  “Торино” клуби устидан 5-0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

бойкот “Интер” “Сан-Сиро”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг