“Интер” 10-марта Италия кубогини қўлга киритди
Спорт
−
14 Май 617 1 дақиқа
Кеча, 13 май куни Италия кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Миланнинг “Интер” жамоаси “Лацио”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Италия кубогини қўлга киритди.
Рим шаҳрида бўлиб ўтган финал учрашувида ҳисоб 14-дақиқада Адам Марушич автоголи эвазига очилди. 35-дақиқада эса Лаутаро Мартинес “Интер”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.
Шу тариқа, “нерадзуррилар” Италия Кубогини ўз тарихида 10-марта қўлга киритди. Бу мусобақа тарихидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади. Мазкур рекорд эса, 15 та соврин билан “Ювентус”га тегишли.
“Интер” бунгача 1938-1939, 1977-1978, 1981-1982, 2004-2005, 2005-2006, 2009-2010, 2010-2011, 2021-2022 ва 2022-2023 мавсумларида ҳам Италия Кубогида ғолиб чиққан эди.
Милан клуби жорий мавсум ярим финалида “Комо”ни икки ўйин натижасига кўра, умумий 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олганди. “Лацио” эса, ярим финалда “Аталанта”ни пеналтилар сериясида (асосий ҳисоб — 3:3, пеналтилар — 2:1) таслим этиб, финалга йўл олган эди.
Live
Барчаси