Instagram фойдаланувчилар кутган янги функцияни тақдим этди 

Tech News

image

Instagram ижтимоий тармоғи янги функция жорий қилди: энди фойдаланувчилар ҳақоратли хабарларни яширишлари мумкин. Бу ҳақда компания блогида айтилган.  

Қайд этилишича, функцияни хоҳишга қараб ёқиш мумкин. Агар фойдаланувчи буни амалга оширса, хизмат алгоритми шахсий хабарларга юборилган сўровларни ҳақорат, салбий ёки одобсиз эможилар учун текширади. 

"Ушбу восита шахсий хабарлар учун сўровларга қаратилган, чунки айнан шу ерда, одатда одамлар ҳақоратли хабарларни қабул қилишади", дейилган хабарда. 

Функция бир нечта мамлакатларда қўлланилмоқда, кейинчалик уни ижтимоий тармоқнинг барча фойдаланувчилари ишлата олиши мумкин бўлади. 

Аввалроқ, Instagram ўз фойдаланувчиларига постлари остидаги "лайк"ларни яшириш имкониятини тақдим этганди. 


Tags

Rate Count

243

Rating

3

Rate this article

Share with your friends