Instagram “Direct”да чеклаш функциясини тақдим этади

Технология

image

Instagram фойдаланувчиларни шахсий чатдаги кераксиз тасвирлар ва видеолардан яхшироқ ҳимоя қилиш учун мўлжалланган янги хусусиятни ишга туширмоқда. Бу ҳақда “Techcrunch” нашри маълум қилди.

Фойдаланувчилар ушбу янги функция орқали уларга обуна бўлмаган одамларнинг шахсий чатда ёзиш имкониятини чеклаши мумкин. Масалан, обуна бўлмаган аккаунтларнинг “шахсий”га фотосурат, аудио ва видеолар жўнатиш имкониятини блоклаш ёки “фақатгина битта хабар жўнатиш” функциясини ёқиб қўйиш мумкин. Бунда медиалар ёки бирдан ортиқ хабар жўнатмоқчи бўлган одам суҳбат сўровини йўллайди ва аккаунт эгаси ушбу сўровни қабул қилган тақдирдагина бундай имкониятга эга бўлади.

Instagram`нинг таъкидлашича, ушбу янги чекловлар билан одамлар энди ўзлари кузатмайдиган фойдаланувчилардан кераксиз суратлар ёки видеоларни олмайдилар ва бегоналар уларга қайта-қайта хабар юбора олмайди. Янги функция аёллар учун, айниқса, фойдали бўлади. Чунки улар кўпинча шахсий чатларига сўроқсиз ёзишлар ва жўнатиладиган медиалардан азият чекади.

“Биз одамлар хабарларни очганда ишонч ва назоратни ҳис қилишларини истаймиз”, деди Meta аёллар хавфсизлиги бўлими бошлиғи Синди Саутворт.

Бундан ташқари, Instagram`да "Чеклаш" созламаси мавжуд бўлиб, агар аккаунт эгаси фойдаланувчига тақиқ ўрнатганидан сўнг, у постларда изоҳ қолдирса,  бу шарҳлар фақат ўша одамга кўринади ва шарҳлари билан бошқа ҳеч ким таниша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, хабарлар меcсенжери Телеграм instagram'даги каби сторислар хизматини тақдим этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Instagram функция Direct ҳимоя Чеклаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг