Индонезияда чиқиндихона қулаб тушди: 7 киши ҳалок бўлди
Олам
−
11:01 1165 1 дақиқа
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳри чеккасида жойлашган Бантарагебанг чиқиндихонасида чиқиндилар уюми қулаб тушиши оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса жорий йилнинг 8 март куни кучли ёмғирлар сабаб юз берган. Оқибатда улкан чиқинди уюми қулаб, ҳудудда ишлаётган одамларни босиб қолган.
Қутқарувчилар вайроналар остидан еттинчи қурбоннинг жасадини топгач, қидирув-қутқарув ишлари якунланганини билдирган. Аввал бедарак йўқолган деб ҳисобланган икки киши эса соғ-саломат уйларига қайтгани аниқланган.
Ҳалок бўлганлар орасида юк машинаси ҳайдовчилари ҳамда чиқиндихона ҳудудида фаолият юритган кичик озиқ-овқат дўконлари эгалари ҳам бор.
Тахминан 110 гектар майдонни эгаллаган Бантарагебанг полигони ҳар куни 6,5–7 минг тоннагача чиқинди қабул қилади ва Индонезиядаги энг йирик чиқиндихоналардан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Челябинск вилоятидаги Копейск шаҳрида жойлашган корхонада юз берган портлаш оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси