Иньеста севимли футболчилари қаторига Мессини киритмади

Спорт

image

Испания терма жамоаси ва “Барселона”нинг собиқ футболчиси Андрес Иньеста ўзининг барча даврлардаги энг севимли беш футболчиси қаторига Мессини киритмади. Бу ҳақда “Sportskeeda” хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хосеп Гвардиола, Хави, Давид Сильва, Санти Касорла ва Михаэль Лаудрупни танлаган.

Андрес Иньеста 1996 йилдан 2018 йилгача “Барселона” тизимида бўлган. Бу даврда у катталар жамоаси сафида барча мусобақаларда 674 та ўйин ўтказиб, 57 та гол урди ва 136 та голли узатмани амалга оширди. Андрес, шунингдек, Япониянинг “Виссел Кобе” сафида ўйнади, испаниялик футболчи Осиё клубида барча турнирларда 134 та ўйинда қатнашиб, 26 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. Иньестанинг сўнгги клуби БААнинг “Эмирейтс” жамоаси бўлиб, у ерда афсонавий футболчи 23 ўйинда 5 та гол урди.

Испания терма жамоаси таркибида Иньеста икки марта Европа ва жаҳон чемпиони бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси “Интер Майами” сафида қолиб, фаолиятини шу клубда якунлаши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Иньеста

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг