Месси Майами клубида қолади

Спорт

image

“Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка жамоасида қолади ва фаолиятини МЛСда якунлайди. Бу ҳақда футбол журналисти Клаудио Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Мессининг “Барселона”га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга қарамай, аргентиналик футболчи “Интер Майами”ни тарк этиш ниятида эмас. Яқин вақтлар ичида “Барселона” ва “Интер Майами” ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун, Месси “Интер Майами” билан 2023 йилнинг ёзида шартнома имзолаган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охиригача амал қилади. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, аргентиналик ҳужумчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади, Лионель 2004 йилдан 2021 йилгача “Барселона”нинг асосий таркибида ўйнаган, 778 та ўйин ўтказиб, 672 та гол урган ва 303 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси “Барселона”га қайтиши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг