Имомали Раҳмон Тожикистон рус тили бўйича Россиянинг ёрдамига муҳтожлигини айтди

Олам

image

Тожикистон республикада дарсликлар ва рус тили ўқитувчилари етишмаслиги муаммосини ҳал қилишда Россия билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон россиялик мавқедоши Владимир Путин билан кеча, 21 ноябрь куни Кремлда ўтган учрашув якунида айтиб ўтди. 

“Рус тилидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари етишмаслиги, шунингдек, рус тилида таълим берувчи ўқитувчиларнинг етишмаслигини ҳисобга олиб, ушбу йўналишларда ҳамкорликда иш олиб боришдан манфаатдормиз”, дейди Раҳмон.  

Унинг қайд этишича, музокаралар чоғида Тожикистонда конституцияга кўра миллатлараро мулоқот тили мақоми берилган рус тилини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилган.

“Тожикистонда рус тилини ўқитиш таълим тизимининг барча бўғинларида, боғчадан бошлаб – 4 мингдан ортиқ таълим муассасаларида мажбурийдир”, деган Тожикистон раҳбари.  

Унга кўра, бугунги кунда республика таълим тизимида 2,5 миллион бола таълим олмоқда. 

Раҳмон 21 ноябрь куни икки кунлик расмий ташриф билан Москвага келди, ташрифнинг биринчи кунида Россия раҳбари билан тор доирада учрашувлар, кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтди. Бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Тожикистон Президенти Москвага ташрифидан сўнг 23 ноябрга белгиланган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Минскдаги саммитида иштирок этишни режалаштирмоқда. Путин ҳам аввалроқ ушбу саммитда иштирок этишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Москвага борган Имомали Раҳмонни “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан мукофотлади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 13 октябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида рус тили Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида миллатлараро тил сифатида тан олинди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мазкур саммитга келар экан, Россиянинг мақсадларидан бири айнан мана шу эканини яширмаган. У 12 октябрь куни, ҳали саммит бошланмасиданоқ МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида рус тилининг мақомини оширишни муҳокама қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин рус тили Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made