МДҲ давлатлари рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида тарғиб қилишга кўнди
Олам
−
13 Октябрь 2023
8838Россия узоқ вақтлик мақсадига барибир эришди. Эндиликда рус тили МДҲ давлатлари ўртасида миллатлараро тил сифатида тан олинди. Бу ҳақда Кремль хабар бермоқда.
Унга кўра, Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлаётган саммитда МДҲ давлат раҳбарларининг рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш тўғрисидаги баёни имзоланган.
Шунингдек, йиғилган барча давлат раҳбарлари “Халқаро рус тили ташкилотини таъсис этиш тўғрисида”ги шартномага ҳам эътирозсиз имзо чеккан.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мазкур саммитга келар экан, Россиянинг мақсадларидан бири айнан мана шу эканини яширмаган. У кеча, 12 октябрь куни, ҳали саммит бошланмасиданоқ МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида рус тилининг мақомини оширишни муҳокама қилган эди.
“Халқаро рус тили ташкилоти ҳар қандай манфаатдор давлат, шу жумладан Ҳамдўстликка аъзо бўлмаганлар учун ҳам очиқ бўлади”, деган эди у Бишкекдаги матбуот анжуманида.
Рус тилига оид ҳужжатлар имзоланиши билан, Беларусь резиденти Александр Лукашенко рус тилини алқаб чиқди. У МДҲ давлатлари халқлари учун умумий деб ҳисоблайди ва рус тили бўйича халқаро ташкилот ташкил этилишини қўллаб-қувватлайди.
“Миллатлараро мулоқот тилини, улар айтганидек, йўқотиб бўлмайди. Кейин эса, мен умуман тушунмадим, нега улар уни йўқотиши керак, бу бизга, бизнинг авлодимизга зарарми?.. Йўқ. болалар. Бу бизнинг мулкимиз”, деди МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги йиғилишидан Лукашенконинг сўзларини келтирган БелТА агентлиги.
Маълумот учун, ҳозирда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)га 9 давлатни – Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистонни ўз ичига қамраб олади. Аммо бунда Туркманистон кузатувчи давлат сифатида иштирок этади.
Маълумот учун, 2022 йилнинг 14 октябрь куни Остонада бўлиб ўтган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги шафелигида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш бўйича халқаро ташкилот тузишни таклиф қилганди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида айтиб ўтган.
“Биз унинг бошланишига Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан МДҲ шафелигида рус тилини тарғиб қилиш бўйича халқаро ташкилот тузиш бўйича таклиф этилган янги қизиқарли лойиҳа билан яқинлашаётганимиз рамзий маънога эга. Табиийки, биз ушбу ташаббусни амалга оширишга максимал даражада ёрдам берамиз”, деган эди Путин ўшанда.
Россия Федерацияси Президенти эътиборни “бу қандайдир тайёргарлик эмас, бу ҳақиқатан ҳам Қозоғистон президентининг ғояси” эканига ишонтирмоқчи бўлган.
“Аммо, албатта, Россия бундай ташаббусни қўллаб-қувватламаса бўлмайди”, бу қарорни оқлашга уринганди Россия давлати раҳбари.
Бугунги саммит давомида эса, Путин Қозоғистон Президенти Тўқаевга ўтган йили Халқаро рус тили ташкилотини яратиш ғоясини билдиргани учун миннатдорчилик билдириб ўтди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь