Давлат Думаси чет элда яшовчи “хорижий агентларни” таъқиб қилмоқчи
Олам
−
18:01
979Россия Федерацияси Давлат Думаси чет элда яшаётган “хорижий агентларни” жиноий жавобгарликка тортиш учун қонунга ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Думанинг Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси раҳбари Василий Пискарёв маълум қилди.
Унга кўра, Давлат Думасининг “Россия ички ишларига хорижий давлатларнинг аралашуви фактларини” текшириш бўйича комиссияси парламентнинг баҳорги сессиясида “ноқонуний фаолиятига чек қўйиш”га қаратилган қонун лойиҳалари пакетини қабул қилиш ниятида.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига хорижда яшаётган “хорижий агентлар”ни жавобгарликка тортиш имконини берувчи ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда. Комиссия раиси Василий Пискаревнинг сўзларига кўра, эълон қилинган пакетдаги қонун лойиҳаларининг бир қисми, “чет эл агентлари”нинг Россия таълим ва маърифат тизимига таъсирини олдини олишга қаратилган. Парламент аъзоси умумий тафсилотларни маълум қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Адлия вазирлиги “Собеседник-Медиа” МЧЖнинг мамлакатдаги сўнгги мустақил қоғоз газетаси “Собеседник”ни “хорижий агентлар” реестрига киритганди. Вазирлик ўз қарорини газета гўёки Россия Федерацияси давлат ҳокимияти органларининг ҳаракатлари ва уларнинг сиёсати тўғрисида ёлғон маълумотлар, шунингдек, Россия Федерацияси Қуролли кучлари ҳақида салбий имиж яратишга қаратилган материалларни тарқатганлиги билан изоҳлаган. “Собеседник”нинг айблари қаторида муҳаррирнинг урушга қарши позицияси ва газетанинг “хорижий агентлар” материалларини кенг оммага тарқатишдаги иштироки ҳам санаб ўтилган.
LiveБарчаси