Иммобиле Роналду ва Мессидан яхшироқ натижа қайд этди
Спорт
−
10 Январь 2022
2657Италия чемпионатининг 21-тури доирасида “Лацио” “Интер”га имкониятни бой берди (1:2).
Римликларнинг бу ўйиндаги ягона голига ҳужумчи Чиро Иммобиле муаллифлик қилди. Бу 31 ёшли ҳужумчи учун А серия жорий мавсумдаги 15-гол бўлди.
Италиялик футболчи ўзининг сўнгги олти мавсумида 15 та гол уришга муваффақ бўлди. У Роберт Левандовски (“Бавария”) ва Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”)дан кейин Европанинг топ-5 лигасида бундай натижага эришган учинчи футболчига айланди.
Маълумот ўрнида, сўнгги йилларнинг ҳақиқий қаҳрамонлари ҳисобланган Леo Месси ва Криштиану Роналду ушбу мавсум миллий чемпионатларда ю 15 та гол киритмаган ва мазкур рўйхатдан жой олгани йўқ.
LiveБарчаси