Илон Маскнинг Twitter саҳифаси энг кўп ўқиладиган аккаунт бўлди
Бу қизиқ
−
30 Март 2023
4285Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг Twitter'даги саҳифаси ижтимоий тармоқда обуначилар томонидан энг кўп ўқиладиган саҳифа сифатида тан олинди. Бу ҳақда бугун, 30 март куни Гиннеснинг рекордлар китоби сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, Илон Маск 44 миллиард долларга платформани сотиб олганидан беш ой ўтиб Twitter'да энг кўп кузатувчига эга шахсга айланган. 133 миллион обуначига эга 51 ёшли техномагнат 2020 йилда рекорд ўрнатган АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамани ортда қолдирган.
Манбага кўра, ҳар ойда платформадан фойдаланадиган 450 миллионга яқин одамнинг 30 фоизи Маскга обуна бўлган. Бизнесмен 2022 йил октябрь ойида Twitter'ни сотиб олиш бўйича шартнома имзолаганидан бери унинг аккаунтига 23 миллиондан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлган. Миллиардернинг обуначилари ҳар куни 100 мингга ортмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Маск 2022 йил 27 октябрда тадбиркор Twitter'ни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик шартномани тугатганди. Шундан сўнг у дарҳол компания раҳбариятининг бир қатор аъзоларини, жумладан, бош директор Параг Агравал ва молия директори Нэд Сегални ишдан бўшатганди. Кейинчалик Маск директорлар кенгашини ҳам тарқатиб юборган ва компаниянинг ягона раҳбарига айланган. Ўтган йилнинг декабрь ойида эса реклама берувчилар ҳамкорликдан воз кечганидан сўнг Twitter'нинг даромади 40 фоизга қисқаргани айтилганди.
LiveБарчаси