Илон Маск фойдаланувчидан @Х аккаунтини тортиб олди
Олам
−
27 Июль 2023
8445Илон Маск Twitter'да @Х фойдаланувчи номини эгасига пул тўламасдан олиб қўйди. Бу ҳақда “РБК” нашри хабар берди.
Х ники остидаги ушбу ҳисоб 2007 йилдан бери Сан-Францисколик фотограф Жин Хвангга тегишли эди. Ижтимоий тармоқ ребрендингни бошланганида, у фойдаланувчи номини сотиб олиш таклифи билан мурожаат қилишларини кутган. Аммо фотограф 25 июль куни кечқурун унинг аккаунти компания мулкига айланаётгани ҳақида электрон хат олган. Twitter Хвангнинг аккаунтини янги @х12345678998765 ники билан алмаштирди.
Хвангнинг сўзларига кўра, бунинг эвазига унга пул эмас Х Corp товарлари ва компания раҳбарияти билан учрашув таклиф қилинган. Шу билан бирга, ҳеч қандай молиявий мукофот ваъда қилинмаган. Фотограф эса буни рад этган.
“Агар менга мурожаат қилишганда, мен уни сотган бўлардим ”, — дейди у.
Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқ ишга туширилганининг дастлабки ойларида яратилган бир ҳарфли Twitter аккаунтлари сервисдаги энг қимматбаҳолари ҳисобланади. Масалан, @n фойдаланувчиси унга аккаунт учун 50 000 доллар таклиф қилинганини айтган.
Twitter фойдаланувчилари аккаунтлар учун қонуний ҳуқуқларга эга эмас, бироқ компания сиёсатига кўра, улар муаллифлик ҳуқуқи бузилган тақдирда олиб қўйилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Маск ўз қўл остидаги барча лойиҳа ва бизнесларини Х номи остида бирлаштиряпти. Куни кеча ушбу рўйхатга Twitter ҳам қўшилди.
Шунингдек, у Twitter логотипидаги анъанавий қушдан ҳам воз кечганини эълон қилди.
LiveБарчаси