Twitter логотипини ўзгартиради

Технология

image

Twitter эгаси Илон Маск тармоқ логотипи тез орада ўзгартирилишини маълум қилди. Бу ҳақида у Twitter саҳифасида ёзган.

“Тез орада биз Twitter бренди ва аста-секин барча қушлар билан хайрлашамиз”, дейди Маск.

Шунингдек, у Twitter учун келажакдаги дизайнни ҳам эълон қилган. Унга кўра, янги логотип қора фонда ифодаланади.

Бироқ ребрендингнинг якуний версияси ҳали келишиб олинмаган.

2022 йил 7 октябрь куни Маск Twitter'ни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик битим тузди. Шундан сўнг, у бир неча бошқарув аъзоларини, жумладан, бош директор Параг Агравал ва молия директори Нед Сегални ишдан бўшатди.

АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясининг маълумотлар базасига жойлаштирилган ҳужжатлардан маълум бўлишича, Маск директорлар кенгашини ҳам тарқатиб юборди ва компаниянинг ягона раҳбари бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Twitter Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг