Илҳом Алиев Эрдўған совға қилган электромобилда Истанбулдаги фестивалга борди
Олам
−
29 Апрель 2023
8004Бугун, 29 апрель куни Туркия ва Озарбайжон Президентлари Ражаб Тойиб Эрдўған ва Илҳом Алиев Туркиянинг биринчи Togg электромобилида TEKNOFEST технология фестивалида қатнашиш учун Истанбулга келди. Эрдўған Озарбайжон раҳбарини фестиваль майдонига шахсан ўзи олиб келди.
Маҳаллий телеканалларнинг жонли эфирларида Президентлардан ташқари уларнинг турмуш ўртоқлари ҳам бўлган қизил электромобилнинг TEKNOFEST кўргазма павильонлари бўйлаб аста-секин ҳаракат қилгани кўрсатилди. Кўнгиллилар йўл бўйлаб туриб, туркий меҳмонларни кутиб олиш одатига кўра, автомобиль капоти ва олд ойнасига оқ ва қизил чиннигуллар отди.
Эрдўғон фестивалда чиқиш қилган. Таклиф этилган меҳмонлар орасида Ливия Миллий бирлик ҳукумати раҳбари Абдель Ҳамид Дбейба ҳам бўлганр.
Маълумот учун, TEKNOFEST фестивали 2023 йил 27 апрелдан 1 майга қадар Истанбулнинг Отатурк аэропортида бўлиб ўтади. Унда Туркиядаги технологик инновациялар ва ишланмалар, жумладан, кўп сонли мудофаа маҳсулотлари тақдим этилади. Фестивал доирасида технология танловлари, ҳаво шоулари, концертлар ва панел муҳокамалари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 апрель куни Эрдўған Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентларига Туркиянинг биринчи миллий электромобили Togg юборилишини айтган эди. 4 апрель куни автомобиль Илҳом Алиевга, 12 апрелда эса Шавкат Мирзиёевга топширилганди.
LiveБарчаси