Икки ўқитувчи 18 ярим йилга қамалди. Улар танишини ўлдирган

Жамият 9124
image

Ўтган йилнинг 23 октябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги мактаб ўқитувчиси С.А. ҳамкасби, аммаваччаси Б.Х. билан бирга Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мудири С.У.ни қасддан уриб ўлдиргани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, собиқ ўқитувчиларга нисбатан 2019 йил 25 октябрь куни қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишидаги ҳужжатларга кўра, мактаб ўқитувчиси вазифасида ишлаб келиб, ҳаётга қарши жиноятлар туркумига кирувчи – бир гуруҳ шахслар билан безорилик оқибатида ўта шафқатсизлик билан ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдиришда ифодаланган, таснифланишига кўра, ўта оғир жиноятларни қуйидаги усул, вақт ва ҳолатларда қасддан содир қилган.

Жумладан, С.А. 2019 йил 23 октябрь куни мактаб ўқитувчиси, яъни аммаваччаси Б.Х. билан қишлоқдоши Ш.Ч.нинг яшаш уйида бўлган тўй маросимида спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган бу икковлон соат 18:00 да қишлоқ ички йўли бўйлаб уйга қайтаётган вақтида Қўшработ туманида яшовчи, Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мудири С.У. билан келиб чиққан келишмовчилик оқибатида уни қасддан уриб ўлдирган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьяси Т.Қодиров раислигида ўтказилган очиқ судда собиқ ўқитувчиларга нисбатан суд ҳукми ўқилди ва уларнинг ҳар бири 18 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 272
Рейтинг: 2.9
t
×