Икки топ дарвозабон “Ал-Наср” таклифини рад этди

Спорт

image

Қишки трансфер ойнаси вақтида Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби икки нафар дарвозабонни сотиб олишга уриниб кўрди. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, “Ал-Наср” юқори савияли дарвозабон излаяпти ва янги посбонига йилига 30 миллион еврогача маош таклиф қилишга тайёр.

Ар-Риёд клуби “Бавария” аъзоси Мануэль Нойер ва Давид Де Хеага мурожаат қилди, бироқ иккаласи ҳам рад жавобини берди. Узоқ муддатли тикланишдан сўнг майдонга қайтган Нойернинг аҳволи яхши бўлса ҳам, Де Хеа эса ўтган йилнинг июль ойидан бери эркин агент бўлганига қарамай, Саудия Арабистонига ўтишни истамади.

Маълумот учун, Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида “Ал-Наср” 20 учрашувда 24 та гол ўтказиб юборди ва бу кўрсаткич бўйича “Ал-Ҳилол”дан сезиларли ортда қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Де Хеа Нойер Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made