Роналду Оқ уйда. Трамп шоҳона кечки овқат уюштирди (видео)

Олам

image

Португалия терма жамоаси ва Саудиянинг “Ал-Наср” футбол жамоаси сардои Криштиану Роналду Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмоннинг АҚШга ташрифи муносабати билан Оқ уйда бўлиб ўтган тантанали кечки овқатда қатнашди. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.

Кечки овқатда асосий меҳмон валиаҳд шаҳзода, қабул қилувчи томон – Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трамп билан бирга АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, Молия вазири Скотт Бессант ва Мудофаа вазири Пит Ҳегсет ҳам иштирок этган.

Шунингдек, Саудия футбол клуби “Ал-Наср” сафида ўйновчи Криштиану Роналду, FIFA президенти Жанни Инфантино, Amazon асосчиси Жефф Безос ва америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск ҳам меҳмонлар орасида бўлган.

Кечки овқат давомида Трамп Роналдунинг ташрифи боис ўғлига мақтанишини айтган. 

“Биласизми, ўғлим Роналдунинг ашаддий мухлиси... Бэррон у билан учрашишга муваффақ бўлди ва ўйлайманки, энди у отасини бироз кўпроқ ҳурмат қилади – шунчаки уларни таништирганим учун”, деган АҚШ Президенти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Португалия терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналду журналист Пирс Морганга берган интервьюсида АҚШ Президенти Дональд Трампдан машҳурроқ эканини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Муҳаммад бин Салмон Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг