Икки ойда энг кўп коррупция ҳолати аниқланган ҳудудлар рейтинги тузилди
Жамият
−
30 Июль 2021
12620Жорий йилнинг июнь-июль ойларида Ўзбекистон бўйича бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 млрд сўмлик 458 та танловда “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунларнинг талаблари бузилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.
Агентлик томонидан ўтказилган мониторинг тадбирларида:
- Андижон вилоятида 34,4 млрд сўмлик (104 та);
- Тошкент шаҳрида 19,5 млрд сўмлик (51 та);
- Тошкент вилоятида 13,9 млрд сўмлик (50 та);
- Сурхондарё вилоятида 13,8 млрд сўмлик (43 та);
- Самарқанд вилоятида 12,8 млрд Сўмлик (50 та);
- Қашқадарё вилоятида 12,5 млрд сўмлик (41 та);
- Жиззах вилоятида 8,3 млрд сўмлик (20 та);
- Бухоро вилоятида 7,3 млрд сўмлик (33 та);
- Хоразм вилоятида 5,3 млрд сўмлик (18 та);
- Навоий вилоятида 5,2 млрд сўмлик (16 та);
- Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 млрд сўмлик (11 та);
- Наманган вилоятида 2,6 млрд сўмлик (11 та) ҳамда
- Фарғона вилоятида 2,0 млрд сўмлик (10 та) танловлар бўйича давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилгани маълум бўлган.
LiveБарчаси