Икки ойда энг кўп коррупция ҳолати аниқланган ҳудудлар рейтинги тузилди
Local
−
30 July 2021 14642 1 minute
Жорий йилнинг июнь-июль ойларида Ўзбекистон бўйича бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 млрд сўмлик 458 та танловда “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунларнинг талаблари бузилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.
Агентлик томонидан ўтказилган мониторинг тадбирларида:
- Андижон вилоятида 34,4 млрд сўмлик (104 та);
- Тошкент шаҳрида 19,5 млрд сўмлик (51 та);
- Тошкент вилоятида 13,9 млрд сўмлик (50 та);
- Сурхондарё вилоятида 13,8 млрд сўмлик (43 та);
- Самарқанд вилоятида 12,8 млрд Сўмлик (50 та);
- Қашқадарё вилоятида 12,5 млрд сўмлик (41 та);
- Жиззах вилоятида 8,3 млрд сўмлик (20 та);
- Бухоро вилоятида 7,3 млрд сўмлик (33 та);
- Хоразм вилоятида 5,3 млрд сўмлик (18 та);
- Навоий вилоятида 5,2 млрд сўмлик (16 та);
- Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 млрд сўмлик (11 та);
- Наманган вилоятида 2,6 млрд сўмлик (11 та) ҳамда
- Фарғона вилоятида 2,0 млрд сўмлик (10 та) танловлар бўйича давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилгани маълум бўлган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28