Икки давлатда ҳукумат истеъфога чиқди
Олам
−
07 Март
7749Сенегал ва Болгарияда ҳукумат истеъфога чиқди. Бу ҳақда иккала давлатнинг ҳам маҳаллий нашрлари хабар берди.
“6 март куни Сенегал Президенти Макки Сал чоршанба куни ҳукуматни тарқатиб юборди ва Ички ишлар вазири Сидики Кабани мамлакатнинг янги Бош вазири этиб тайинлади”, дейилади хабарда.
Француз манбаларининг қайд этишича, Сенегал Конституциявий суди мамлакатда президентлик сайловлари мамлакатнинг амалдаги раҳбари Макки Салнинг ваколат муддати тугайдиган 2 апрелдан кечиктирмай ўтказилиши кераклигини илгари сурмоқда. Сенегал парламенти дастлаб 2024 йил февралига белгиланган президентлик сайловларини 2024 йилнинг 15 декабрига кўчириш тўғрисидаги қонунни қабул қилган бўлса-да, ўтган ҳафта конституциявий суд президент Салнинг сайловларни кечиктириш ҳақидаги фармонини бекор қилди.
Шунингдек, Болгария миллий телевидениесининг маълум қилишича, 5 март куни Болгария Халқ Ассамблеяси ўлка Бош вазири Николай Денков бошчилигидаги ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Бу қарорни 216 депутатдан барчаси бир овоздан қўллаб-қувватлаган. Ҳукумат янги Вазирлар Маҳкамаси сайлангунга қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этади.
Денков 2023 йил 6 июнидан буён Бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган эди. Унинг ўрнига ўнг марказчи GERB (Европа тараққиёти учун Болгария фуқаролар) партиясининг собиқ Европа комиссари, ҳукумат истеъфосига қадар Денковнинг ўринбосари ва ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган Мария Габриэл келиши кутилмоқда. Габриэлнинг ўрнини кимё профессори, собиқ таълим вазири ва 5 мартгача бош вазир лавозимида ишлаган Денков эгаллайди. 2023 йил 6 июнь куни келишилган қарорга мувофиқ ўринларини алмашиши керак. Келишувга кўра, улар тўққиз ой ичида, яъни 6 мартда ўз жойларини алмаштириши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Қозоғистон ва Озарбайжонда ҳам ҳукумат истеъфоси қабул қилинган эди.
LiveБарчаси