Иккаламиз ҳам жуда яхши ўйин кўрсатдик – Гукеш

Спорт

−

visibility1583 timer1 дақиқа

image

Шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров билан жаҳон чемпионлиги учун кечаётган баҳснинг биринчи партияси юқори савияда бўлиб ўтганини ва ҳар икки шахматчи ҳам яхши ўйин кўрсатганини айтиб ўтди. Бу ҳақда Гукеш “Hindustan Times” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Менимча, бу жуда юқори савиядаги ўйин бўлди. Позиция бутун партия давомида тенг кўринди. Одатдагидек, ҳал қилиниши керак бўлган айрим кичик муаммолар бор эди. Бироқ, назаримда, иккаламиз ҳам жуда яхши ўйин кўрсатдик”, дейди Гукеш.

Жаҳон чемпионлиги учун баҳс Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Биринчи партиядан сўнг ҳисоб 0,5:0,5 кўринишига келди.

Мазкур учрашув классик шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун ўтказилган энг ёшлар ўртасидаги баҳс сифатида тарихга кирди. Ҳар икки гроссмейстер ҳам мусобақа бошланган пайтда 20 ёшда эди. Бугун, 25 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да жаҳон чемпионлиги учун кечаётган баҳснинг иккинчи партияси бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг